Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ АМАЛДА

×

 2024-12-25 16:42:41    160

PDF юклаш
Чоп этиш





Ижтимоий ҳимоя амалда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Ахолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш хамда унинг самарали назорат тизимини йулга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 82-сонли фармонига мувофик республикамизнинг барча туман шахарларида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ташкил қилинган.

Бугунги кунда Сўх туманида 80 мингдан ортиқ аҳоли бўлиб, шундан “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ўзгалар парваришига мухтож шахслар реестрига 70 нафар ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексалар ҳамда ногиронлиги бор шахслар киритилган. 4 031 нафар ногиронлиги бўлган шахслардан 1 231 нафари ТМК томонидан меҳнатга лаёқатли деб эътироф этилган ва 121 нафари ишлаш истагини билдирган. Шундан, 22 нафари хусусий секторга ишга жойланган, 5 нафари vakancy.argos.uz платфармаси орқали бўш ишга жойланган, 6 нафари махалла фуқаролар йиғинига жамоатчлик асосида ишга жойланган, 2 нафари касбга ўқитишга йўналтирилганлар.

2019 йил 30 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 380-моддасида “Айрим тоифадаги солиқ тўловчиларнинг жами даромадини камайтириш белгиланган бўлиб, қуйидаги солиқ тўловчилар солиқ солишдан қисман (даромади қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун мехнатга хақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1.41 баробари миқдоридаги даромадлар, ушбу қисмнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар учун эса мехнатга хақ тўлашнинг 3 баробари миқдоридаги даромадлар бўйича) озод этилади“, деб кўрсатиб ўтилган. Ушбу модданинг 3-бандида “Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар шунингдек, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЕК) маълумотномаси асосида берилади”, - деб белгиланган.

Туман буйича 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига тумандаги 70 нафар ўзгалар парваришига мухтож фуқаролар мавжуд булиб шундан, 48 нафари ёлғиз яшовчи эҳтиёжманд фуқаролар, 14 нафари ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар, 6 нафар фуқаролар ёлғиз кексалар ва 2 нафар ногиронлиги бўлган ёлғиз яшовчилар мавжуд.

Туман “Нуроний” ташкилоти  билан ҳамкорликда реестрда мавжуд бўлган 35 нафар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган фуқароларни Бешариқ туманида жойлашган “Беш Чашма” соғломлаштириш масканига даволаниш учун юборилди.


Ф. Ҳ. Шодиев - Сўх тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази шўъба мудири




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram