ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-12-24 16:10:19 175
Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида фуқароларнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Қабулда туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев, туман ҳокими ўринбосарлари, халқ қабулхонаси вакиллари, тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда муаммоси мавжуд фуқаролар иштирок этишди.
Мазкур қабулда фуқаролар моддий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик масаласида, қишлоқ хўжалигига оид бўлган масалалар, тиббиёт муассасаларида даволаниш учун амалий ёрдам кўрсатиш, болалар нафақаси, доимий иш билан таъминлаш каби муаммолар билан мурожаат қилишди.
Туман ҳокими ўринбосарлари томонидан ҳар бир фуқаронинг муаммоси тингланиб, ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилиб ижроси назорат остига олинди. Қабулда жами 11 та мурожаат келиб тушди, 7 та мурожаат ижобий ҳал этилди, 3 та фуқарога мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 1 та мурожаат тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарларига ижро учун йўналтирилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram