САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
2024-12-24 15:51:25 175
Савол беринг, жавоб берамиз
ЗАГСДАН ЎТМАЙ ШАРЪИЙ НИКОҲ ЎҚИТИБ ОИЛА ҚУРГАНЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР(МИ)?!
Савол: Ассаломалейкум. ЗАГСдан утмасдан факат шарий никох уқитиб оила қурганлик учун келин-куёв тарафларга жавобгарлик мавжудми? Жавоб учун олдиндан рахмат.
Жавоб: Оила кодексининг 13-моддасига кўра, диний расм-русумлар асосида тузилган никоҳ Ўзбекистон Республикасида тан олинмайди. Ўзбекистон Республикасида битта қонуний никоҳ тан олинади!
Шаръий асосда никоҳдан ўтган шахсларга жавобгарлик йўқ (афсуски!), аммо уларга никоҳ ўқиган домлага жавобгарлик бор. Чунки қонуний тартибда никоҳдан ўтмаган шахсларнинг шаръий никоҳини ўқиш мумкин эмас. Бу учун жавобгарлик мавжуд.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик кодексининг 47-3-моддаси 3-қисмига асосан никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача (5 625 000 сўмдан 11 250 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўктамжон Эргашев - Сўх тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram