“ОЧИҚ БЮДЖЕТ” АХБОРОТ ПОРТАЛИДА “МЕНИНГ МАКТАБИМ” ЛОЙИҲАСИ ЎТКАЗИЛАДИ
2024-12-21 10:07:44 139
“Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг мактабим” лойиҳаси ўтказилади
“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ жорий йилда танлаб олинган 14 та тумандаги 612 та мактабда синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси ўтказилади.
Бунда,
18–27-декабр кунлари – лойиҳаларни шакллантириш (10 кун);
2025-йил 2–11-январ кунлари – лойиҳаларни саралаш (10 кун);
13–17-январ кунлари – овоз бериш (5 кун) босқичлари бўлиб ўтади.
Эслатма: ушбу лойиҳада мактабларнинг 5–11-синф ўқувчилари иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
“Менинг мактабим” лойиҳаси доирасида ўқувчилар томонидан ўзлари таълим олаётган мактабни жиҳозлаш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳалар шакллантирилади ҳамда ўқувчилар танлаган (овоз берган) лойиҳалар молиялаштирилади.
Жорий йилда ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир мактабга 50 миллион сўмдан маблағ ажратилади.
Менинг мактабим – менинг орзуларим уйи!
Ташаббус кўрсатинг, фаол бўлинг!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram