КОНСТИТУЦИЯ - ХАЛҚИМИЗНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАФАККУРИ, ХОҲИШ-ИРОДАСИНИНГ ЁРҚИН ТИМСОЛИ ВА АМАЛИЙ ИФОДАСИ
2024-12-07 13:15:09 2317
Конституция - халқимизнинг ҳуқуқий тафаккури, хоҳиш-иродасининг ёрқин тимсоли ва амалий ифодаси
Сўх тумани маданият маркази мажлислар залида Конституциямизнинг 32-йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, устоз ва мураббийлар, кенг жамоатчилик иштирок этишди.
Тадбир аввалида туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов сўзга чиқиб, Бош Қомусимизнинг фуқароларимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида гапириб, ҳуқуқий давлатнинг белгиси - барча фуқароларнинг ирқи, миллати, динидан қатъий назар қонун олдидаги тенглигида эканлигини таъкидлади.
Сўх тумани прокурори Садирали Мирзокаримов ҳам ўз нутқида Конституция халқнинг ҳуқуқий сиймоси, Конституциямизнинг беназир ҳуқуқий қадрият, муқаддас ҳужжат эканлиги ҳақида гапириб ўтди. Конституцияни бахт Қомуси деб бежиз айтилмайди.
Конституция байрамига бағишлаб концерт дастури туман маданият бўлими ходимлари ва 3-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан иштирокчиларга тақдим этилди. Ўқувчи-ёшлар томонидан саҳнада бахтимиз Қомуси шеър ва қўшиқлар ила тараннум этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram