Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ CЎХ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАРИ ТУЗИЛИБ, ТАРКИБЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

×

 2024-12-06 15:23:29    1565

PDF юклаш
Чоп этиш





Халқ депутатлари Cўх туман Кенгашининг доимий комиссиялари тузилиб, таркиблари тасдиқланди


Туман ҳокимлиги мажлислар залида еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияга туман ҳокими, Кенгаш раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев раислик қилди. Сессияда Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутатлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 


Сессияда Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов иштирок этди. Сессия бошланишидан олдин Субҳонали Нишонов сўзга чиқиб, барча янги сайланган депутатларни табриклаб, бевосита туман ҳокими атрофида жипслашиб, энг аввало туман тараққиётига ва Ватанимиз ривожига ҳисса қўшиш халқ вакилларининг асосий вазифаси эканлигини таъкидлади.


Сессия кун тартибига иккитта масала киритилди:


Халқ депутатлари Cўх туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва уларнинг таркибини тасдиқлаш тўғрисида;


Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши котибиятининг Низомини тасдиқлаш тўғрисида.


Биринчи масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Рашоджон Одилбоев сўзга чиқиб, сессия иштирокчиларига Халқ депутатлари Cўх туман Кенгашининг доимий комиссиялари ва уларнинг таркиби ҳақида маълумот берди.


Депутатлар томонидан Халқ депутатлари Cўх туман Кенгашининг бешта доимий комиссиялари:


Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси;


Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси;


Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси;


Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари масалалари бўйича доимий комиссияси ва регламент ва депутатлик одоб-ахлоқи масалалари бўйича доимий комиссияси таркиби бир овоздан тасдиқланди.


Котибият Кенгаши мудири иккинчи масала юзасидан ҳам маърўза қилди ва шундан сўнг Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши котибиятининг Низоми ҳам бир овоздан тасдиқланди.


Сессия охирида туман ҳокими барча янгидан сайланган ва янги сайланган депутатларни ушбу масъулиятли вазифа билан табриклаб, барча депутатарга халқ хизматини амалга ошириш ва Ватан равнақига хизмат қилишлари йўлида омадлар тилади. Барча депутларга депутатлик гувоҳномаси топширилгандан сўнг сессия якунланди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram