Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“НАЖОТ – ИЛМДА, БАХТ – ДЎСТЛИКДА”

×

 2024-12-06 14:16:45    156

PDF юклаш
Чоп этиш





“Нажот – илмда, бахт – дўстликда”


Туман маданият марказининг мажлислар залида “Нажот – илмда, бахт – дўстликда” шиори остида бадиий-мусиқий ва интеллектуал анжумани бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқалари қумитаси, Фарғона вилояти Сўх тумани ҳокимлиги, Республика тожик миллий маданий маркази ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилиб, ўтказилди.


Тадбирда Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ва Ўзбекистон Республикаси Тожик миллий-маданий маркази раиси Гуландом Субҳонова бошчилигидаги меҳмонлар – Республика вилоятларининг тожик миллий-маданий марказлари бошлиқлари, шоирлар, ёзувчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбир иштирокчиларига, анжуманга бағишлаб тайёрланган бадиий-адабий композиция намойиш этилди.


Тадбирда сўз олган Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, Ўзбекистон Республикаси Тожик миллий-маданий маркази раиси Гуландом Субҳонова ва Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевлар ўзбек ва тожик халқларининг ўзаро дўстлик ришталари, барча жабҳалардаги йўлга қўйилган мустаҳкам ҳамкорлик, икки қардош ҳалқнинг бирдамлиги, тинчлик ва тотувликда ягана мақсад сари одимлаётгани давлатларимиз раҳбарларининг кучли сиёсий иродаси ва оқилона сиёсатлари туфайли юзага келаётганини алоҳида таъкидладилар.


Тадбирда ўзбек ва тожик тилларида кўй-қўшиқлар янгради ва шеърлар қироат этилди. Оташнафас хонандаларнинг чиқиши ва эл севган шоирларнинг тараннуми тадбир иштирокчиларига бир олам қувонч бахш этди.


Тадбир давомида 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига “Донишманд” интеллектуал ўйини ғолиблари сифатида ва 30-сонли болалар ва мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларига Ўзбекистон Республикаси Тожик миллий-маданий марказининг эсдалик совғалари тақдим этилди. 


Шоир ва журналист, Фарғона вилояти тожик миллий-маданий маркази раҳбари Масъуджон Мирзоев, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 82-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Саодатхон Сангинова, “Овози тожик” рўзномаси мухбири, шоир Муҳаммаджон Шодиев, Сўх тумани 2-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори Фарҳоджон Жўраевлар сўзлари ва шеърларида ҳам Ватан ва дўстлик каби қадриятлар ўз аксини топди.


Тадбир якунида азиз меҳмонларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Янграган қўшиқ ва созу наволар барчани рақсга чорлади.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram