Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ТАДБИРКОРЛАРИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-12-06 13:39:11    167

PDF юклаш
Чоп этиш







Туман тадбиркорлари учун ўқув семинари ташкил этилди


Туман ҳокимлигида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” масъул ходимлари иштирокида ўқув семинари ўтказилди. Семинарда Сўх туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига компания томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари ва молиявий ёрдам дастурлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.


Семинар “Очиқ мулоқот” форматида ўтказилиб, унинг мақсади тадбиркорларга ривожлантириш компанияси томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар, молиявий ёрдам тизимлари ҳамда уларнинг амалий фойдаси ҳақида тушунтириш беришдан иборат бўлди.


Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, иқтисодиёт комплекси ташкилот раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва турли соҳа тадбиркорлари иштирок этдилар. Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва амалий тавсиялар билан танишдилар.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram