ИНСОН ҚАДРИ – ЖАМИЯТ БОЙЛИГИ!
2024-12-03 18:03:32 268
Инсон қадри – жамият бойлиги!
Бугун туманимизда ҳам 3-декабрь – халқаро ногиронлар куни муносабати билан самимий ва кўтаринки кайфиятда тадбир ташкил этилди.
Навобод маҳалласида жойлашган дам олиш масканида ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари ва туман секторлари раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбирни Сўх тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев очиб, - ҳар бир инсоннинг жамиятдаги ўрни муҳим ва қадрлидир, - дея таъкидлади. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўз сўзида инсонлар ўртасидаги бирдамлик ва меҳр-мурувват жамиятимизни янада юксалтириши ҳақида сўз юритди.
Байрам дастурхони атрофига йиғилган меҳмонлар учун туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Кўй-қўшиқлар янграб, барчани ўйин-кулгу ва рақсга чорлади.
Тадбир давомида меҳмонлар кўтаринки руҳда вақт ўтказиб, чинакам байрам шукуҳини ҳис қилишди. Тадбир жараёнида барча иштирокчиларга туман ҳокимлиги ва “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг эсдалик совғалари тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram