СЎХДА АБДУРАҲМОНИ ЖОМИЙ ВА АЛИШЕР НАВОИЙ ВОРИСЛАРИ ИСТИҚОМАТ ҚИЛИШАДИ
2024-12-03 17:55:22 268
Сўхда Абдураҳмони Жомий ва Алишер Навоий ворислари истиқомат қилишади
Сўх туманидаги аксарият мактабларда таълим тожик тилдида олиб борилганлиги боис, барча адабиётлар, айниқса дарсликларнинг барчаси ўқувчиларга ўз она тилларида етказиб берилиши таъминланган. Шунингдек, мактабларда ташкил этилган кутубхоналарда ҳам тожик тилидаги адабиётларнинг борлиги таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларга бўлган эътибордан нишона.
Туманимизнинг 10-сонли умуиий ўрта таълим мактабида бўлган меҳмонлар бунга гувоҳ бўлишди. Меҳмонларни самимий кутиб олган мактаб маъмурияти Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ва Ўзбекистон Республикаси Тожик миллий-маданий маркази раиси Гуландом Субҳоновалар билан биргаликда мактаб ҳовлисига янги кўчатлар ўтқазишди.
“Кохи маъни”. Мактабдаги ушбу мўъжазгина гўша икки қардош халқ дўстлиги рамзи сифатида бунёд этилган. Мазкур гўшада Алишер Навоий ва Абдураҳмони Жомийларнинг бюсти ўрнатилган. Меҳмонлар ушбу икки зот пойига гуллар қўйиб, уларга эҳтиром сифатида таъзим бажо келтиришди.
Самимий суҳбат мактаб кутубхонасида давом эттирилди. Меҳмонларга Сўхлик адибларнинг “Армуғони “Худафрўз” номли мажмуаси тақдим этилди.
Мактабнинг янги биносини кўздан кечирган меҳмонлар мактаб ўқувчилари билан ҳам мулоқот килишди. Ташриф якунида мактаб аҳлига эзгу тилаклар билдирган меҳмонлар гуруҳи Чашма маҳалласи – 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби томон йўл олдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram