ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭНГ ЧЕККА ГЎШАЛАРИДА ҲАМ ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИНИНГ НАТИЖАДОРЛИГИ НАМОЁН
2024-12-03 17:47:23 280
Ўзбекистоннинг энг чекка гўшаларида ҳам ислоҳотлар самарасининг натижадорлиги намоён
- Республикамиз вилоятлари вакиллари ва қўшни Тожикистон республикасидан келган азиз меҳмонларнинг асл мақсади икки давлат президенти – Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмонларнинг кучли сиёсий иродалари туфайли бошланган хайрли ва эзгу амалларни давом эттириш, яъни ўртада шаклланган дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ривож топтиришдан иборат, - дейди Ўзбекистон Республикаси Тожик миллий-маданий маркази Фарғона вилояти бўлими раиси, Сўхнинг асл фарзанди, шоир ва журналист Масъуджон Мирзоев. Дарҳақиқат, бугун икки қардош халқ дўстлиги ҳар жабҳада ривожланиб, тобора сайқал топиб бормоқда.
Республикамиз вилоятлари тожик миллий-маданий марказлари раҳбарларидан иборат бўлган меҳмонлар гуруҳининг навбатдаги манзили Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинидаги 29-сонли умумий ўрта таълим мактаби бўлди. Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода бошчилигидаги меҳмонлар гуруҳини мактаб директори Амиржон Темиров ва маҳалла аҳли нон-туз билан кутиб олишди.
Мактаб ҳовлисида дарахт экиш тадбиридан сўнг мактаб ўқувчилари ўз шеърлари билан меҳмонларни самимий кутиб олишди. Меҳмонлар мактабда яратилган шароитлар билан ҳам танишди.
Замонавий тарзда жиҳозланган кабинетлар ва синфхоналарни кўздан кечирган меҳмонлар бугун Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларида ҳам ислоҳотлар самараси натижадорлигини таъкидладилар. Учрашув охирида меҳмонлар эсдалик учун суратга ҳам тушиб олдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram