ҲАЗРАТИ АЛИ МАҲАЛЛАСИДА МЕҲМОНЛАР ЕТТИЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИШДИ
2024-12-03 17:26:28 268
Ҳазрати Али маҳалласида меҳмонлар еттилик фаолияти билан танишишди
Ҳазрати Али маҳалласи туманимизнинг 2-сектори ҳудудида жойлашган маҳалла бўлиб, ўтаётган йилда бу маҳаллада ҳам кенг кўламли ободончилик ишлари олиб борилди. Маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносининг ҳашар йўли билан бунёд этилиши ўтаётган йилнинг энг улкан воқеаларнинг бири сифатида маҳалла аҳли хотирасида муҳраланади.
Республикамиз марказидан ва Ватанимизнинг барча вилоятларидан туманимизга ташриф буюрган меҳмонлар гуруҳи ташриф аввалида айнан ушбу маҳаллада бўлишди. Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ва Ўзбекистон Республикаси Тожик миллий-маданий маркази раиси Гуландом Субҳонова бошчилигидаги меҳмонлар гуруҳи ушбу маҳаллада ҳам муносиб кутиб олинди.
Меҳмонлар туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлари раҳбарлари билан биргаликда маҳалланинг янги биносини кўздан кечиришди. Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов меҳмонларга маҳаллада амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берди.
Маҳалла раиси иш хонасидаги самимий суҳбатда икки қардош халқ дўстлиги ҳақида гапирилди. Сўнг меҳмонлар иштирокида маҳалла идораси ҳовлисига дўстлик рамзи сифатида мевали ва манзарали дарахтлар ниҳоллари ўтқазилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram