ДЎСТ БИЛАН ОБОД УЙИНГ...
2024-12-03 17:20:05 280
Сўх тумани аэропортида Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода бошчилигидаги меҳмонлар гуруҳини туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари нон-туз ва қўшиқлар садоси остида кутиб олишди. Қабул қилиш маросимида икки қардош халқнинг дўстлиги минг йиллар оша шаклланганлиги ва бугунда ушбу дўстлик ришталари икки давлат раҳбарининг оқилона сиёсатлари туфайли янада мустаҳкамланиб бораётганлиги хусусида гапирилди.
Дўстлик ва ҳамкорлик рамзи сифатида аэропорт ҳудудига янги дарахт кўчати ўтқазилди. - Ушбу ниҳол икки қардош халқ дўстлигининг рамзидир, - деди Абдужаббор Раҳмонзода.
Тул чегара-назорат ўтказиш пунктида меҳмонларнинг иккинчи гуруҳини туман ҳокимлиги вакиллари самимий кутиб олишди. Ўзбекистон Республикаси Тожик миллий-маданий маркази раиси Гуландом Субҳонова бошчилигидаги меҳмонлар гуруҳи ҳам туманимиз вакиллари билан биргаликда Сўх дарёси соҳилида мевали дарахтлар кўчатларини ўтқаздилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram