“ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ 16 КУНЛИК” ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
2024-11-27 16:57:22 60
“Зўравонликка қарши 16 кунлик” шиори остида тадбир ўтказилди
Сўх тумани 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази, туман ички ишлар бўлими ва туман маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида “Зўравонликка қарши 16 кунлик” шиори остида тадбир ўтказилди.
Барчамизга маълумки, 1999-йилдан БМТ Бош Ассамблеяси ташаббуси билан 25-ноябрь хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни сифатида нишонланади.
Айни кунда Республикамизда Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг ижросини таъминлаш мақсадида “Зўравонликка қарши 16 кунлик” шиори остида 16-кунлик кампания ўтказилмоқда. Ўтказилган мазкур тадбирда иштирок этган хотин-қизлар фаолларига кампания ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази психологи Иброҳимжон Аҳматов, туман ички ишлар бўлими ЖХХ ХПБ ХҚМБ катта инспектори, подполковник Шаҳнозахон Шодмоновалар ўз маърузаларида мавзуга оид керакли маълумотлар етказди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram