САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
2024-11-25 16:47:24 65
Савол беринг, жавоб берамиз
Савол: Болалар учун инклюзив таълим қандай ташкил этилади?
Жавоб: Унга кўра, ўқувчиларнинг бино ичида ҳаракатланиши ва таълим олиши учун махсус шароитлар яратилган мактабларда инклюзив ва бошланғич таянч корресион синфлар ташкил этилади. Бунда ўқувчилар биринчи синфга 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Шунингдек, мактаблар учун белгиланган ёш меъёридан икки йилга ошган болаларни қабул қилишга рухсат этилади.
Ўқувчиларни мазкур синфларга қабул қилиш ҳудудий халқ таълими бошқармаси ҳузурида ташкил этилган психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.
Инклюзив таълим синфларида ўқувчилар сони 30 нафардан ошмаслиги керак. Инклюзив ва бошланғич таянч корресион синфларга фақат бир хил тиббий ташхисдаги ўқувчилар қабул қилинади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram