“ЯШИЛ МАКОН” УМУМИМИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АМАЛИЙ ИШЛАР ҚИЛИНМОҚДА
2024-11-20 16:40:42 155
“Яшил макон” умумимиллий лойиҳаси доирасида амалий ишлар қилинмоқда
Айни кунда давлатимиз раҳбари томонидан “яшил макон” умумимиллий лойиҳасини амалга оширишга доир берилган топшириқлари ижроси бўйича ҳудудларда амалий ва тизимли ишлар олиб борилмоқда. Сўх туманида ҳам барча соҳа вакиллари ушбу лойиҳа доирасидаги ишларга ўз ҳиссасини қўшишга астойдил ҳаракат қилаётир.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, она табиатимиз, ҳовлимиз, маҳалламиз, шаҳар ва қишлоқларимиздаги гуллар, дарахтлар, яшил майсалар биздан ҳар куни, ҳар дақиқада ғамхўрликни талаб этади. Туманимизнинг Жавпая массивида айни кунда яшил ҳудудлар ташкил этишга доир амалий ишлар қилинмоқда.
Массивда бўлган туман фавқулодда вазиятлар бўлими вакиллари бевосита туман ҳокими иштирокида мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқаздилар. Мазкур тизим ходимлари ташаббуси билан Жавпая мавзесида янги боғ яратилди
Куннинг ёмғирли бўлишига қарамай, фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари тушлик вақтигача 800 тўп, куннинг иккинчи ярмида эса 500 тўпдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазишди. Келажакни кўзлаб амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар она-табиат ва атроф-муҳитни гуллаб-яшнашига хизмат қилиши табиий ҳол.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram