КУННИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛИБ, ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ
2024-11-18 16:51:22 287
Куннинг долзарб масалалари муҳокама этилиб, танқидий таҳлил этилди
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими ўринбосарлари ва тумандаги корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида барча жабҳаларда амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил этилди.
Туман ҳокими мулоқот аввалида барча йиғилганларга туманда халқ фаровонлигини кўзлаб амалга оширилаётган ишларга оид маълумот берди ва энг асосий вазифа халқ манфаати эканлигини алоҳида таъкидлади. Мулоқотда туман ҳокими томонидан берилган топшириқ ва вазифалар ижроси ҳам таҳлил этилди.
Туманда куз-қиш маавсумига тайёргарлик кўриш, аҳоли ва тумандаги ижтимоий соҳа объектларига кўмир маҳсулоти етказиб бериш ҳолати, қиш мавсумига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш, “яшил макон” умумимиллий лойиҳаси доирасидаги ишларни янада жонлантириш, ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасидаги ишларни тизимли олиб бориш, тумандаги қурилиш объектларидаги олиб борилаётган ишларнинг ҳолати таҳлил этилди.
Тадбир сўнгида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев томонидан барча ҳоким ўринбосарларига кўрилган масалаларга доир қатъий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram