ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАНТАНАЛИ БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-11-16 14:51:34 313
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди
Туманимизнинг Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Шоҳжаҳон” дам олиш масканида тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари, туманимизнинг барча ҳудудларидан тиббиёт ходимлари, соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбар ва масъул ходимлари, фахрийлар иштирок этдилар.
Инсон саломатлигини асрашдек эзгу ва савобли ишга ўзини бағишлаган туманимиз тиббиёт ходимларини байрам билан қутлаш учун сўз олган туман ҳокими, тиббиёт соҳаси ва шифокорларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти нақадар муҳим эканлигига алоҳида эътибор қаратди.
Республикамизда сўнгги йилларда бу соҳанинг жадал ривожланиб бораётгани, энг чекка ҳудудларда ҳам соҳага берилаётган эътибор туфайли тиббий хизмат кўрсатиш даражаси юқорилаб бораётгани, бунинг баробарида тиббиёт ходимлари меҳнатини муносиб рағбатлантириш орқали шифокорларнинг касбий ва малакавий маҳорати юксалаётгани ҳам таъкидланди.
Бу йили сўхлик тиббиёт ходимлари давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлганликлари ҳам берилаётган эътибор натижаси эканлиги таъкидланди. Ленбур оилавий шифокорлик пункти ҳамшираси Ҳомиджонова Рано Жияновна «Соғлом турмуш» медали билан тақдирланган бўлса, туман кўп тармоқли марказий поликлиника тиббий бригада дояси Нигина Ҳамробоева “Энг яхши аёллар маслаҳат хонаси дояси” номинациясиғолиби бўлди.
Тадбир давомида соҳа фахрийлари ва фаоллари ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Байрам шукуҳига туман маданият маркази санъаткорларининг чиқишлари ўзгача шукуҳ бахш этди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram