ОТАЛИҚҚА ОЛИНГАН ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
2024-11-15 17:34:27 44
Мамлакатимизда билимли ва баркамол ёшларни тарбиялаш давлатнинг устувор мақсадларидан бири сифатида белгилаб олинган.
Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ва барчамизнинг ҳаётимиз мазмунига айланган “Инсон қадри учун!”, деган бебаҳо тамойил айнан шу мақсад рўёбига ҳам хизмат қилади десак, хато бўлмайди.
Ёшларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш, билиб - билмай нотўғри йўлга кириб қолганларини ёруғликка олиб чиқиш, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишдан қайтариш барчамизнинг вазифамиздир.
Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сўх тумани бўлими томонидан оталиққа олинган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг мавжуд муаммоларини манзилли ҳал этишга қаратилган амалий ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
Ж.Г.Мирхисенов - Бюронинг Сўх туман бўлими давлат ижрочиси 1-даражали юрист
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram