“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА ТИЗИМЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
2024-11-15 17:13:06 150
“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда
Республикамизда 15-ноябрдан 15-декабрга қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилади. Ушбу ойлик давомида туман фавқулодда вазиятлар бўлими вакиллари томонидан амалий ишлар қилинишига оид чора-тадбирлар режаси белгиланган бўлиб, ушбу чора-тадбирларга асосан ишлар олиб борилмоқда.
Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли муассасаларда ойлик доирасида тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Таълим муассасалари ва давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлган тизим ходимлари муассасалардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, қозонхоналарда хавфсизлик талабларига риоя қилиниши, синфхоналар ва кабинетларнинг иситиш ҳолатини кўздан кечириб, аниқланган камчиликларни тезкор равишда бартараф этишга доир тавсиялар беришмоқда.
Амалга оширилаётган профилактик тадбирларда ёнғинларни олдини олиш, ёнғин, зилзила ва шу каби фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш бўйича зарурий тавсиялар берилиб, ҳар бир ишчи ходимда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш бўйича кўникмалар ҳосил бўлиши учун амалий машғулотлар олиб борилмоқда. Бу каби амалга оширилаётган чора-тадбирлар албатта хафсизлигимиз кафолатига хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram