БАТКЕН ШАҲРИДА
2024-11-15 16:56:53 145
Баткен шаҳрида "Олтин куз" ўзбек-қирғиз халқлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари халқаро ярмаркаси ўтказилди
Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси ва янги Ўзбекистоннинг халқаро сиёсатдаги эзгу ташаббуслари туфайли азалдан тили ва дини бир, анъаналари ва урф-одатлари муштарак қардош қўшни давлатлар билан муносабатларимиз илгари тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада мустаҳкамланмоқда.
Айтиш лозимки, охирги йилларда ўрнатилган дўстлик муносабатлари самараси ўлароқ, қўшни Қирғизистон Республикасининг чегара туманлари билан савдо-иқтисодий, тадбиркорлик, маданият ва санъат соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
Бунга Қирғизистоннинг Баткен шаҳрида "Олтин куз" ўзек-қирғиз халқлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари халқаро ярмаркаси ўтказилганлиги яққол мисол бўла олади. Унда Сўх ва Риштон тумани қишлоқ хўжалиги вакиллари ўз маҳсулотлари билан иштирок этишди.
Меҳмонларни Баткен райони давлат администрацияси раҳбари Учқунбек Имомалиевич Жоробаев, Баткен шаҳри мэри Имомназар Апизович Бархановлар самимий кутиб олишди.
Икки қардош халқ вакиллари ярамарка жараёнини кўдан кечириб, бундай тадбирлар, икки халқ манфаатига хизмат қилувчи ҳамкорлик амалларини мунтазам давом эттириш лозимлигини таъкидлашди.
Мазкур халқаро тадбирга бағишлаб ўтказилган учрашувда икки томон вакиллари сўзга чиқиб, Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлиги янаги босқичга кўтарилаётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг одилона сиёсати асосий омил бўлаётганини қайд этдилар. Тадбир давомида меҳмонларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалар тақдим этилди.
Тадбир икки қардош халқ санъаткорлари чиқишлари билан янада файзли ўтди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram