ҒАЗНОВ МАҲАЛЛАСИДА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-11-13 15:58:04 315
Ғазнов маҳалласида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг 1-сектор ҳудудида жойлашган Ғазнов маҳалласида фуқаролар билан сайёр қабули ўтказилди.
Аҳоли билан учрашувда фуқароларнинг қатор мурожаатлари туман ҳокими томонидан тингланди.
Билдирилган мурожаатларни шу жойнинг ўзида ҳал этиш учун ушбу қабулга жалб этилган ташкилот раҳбарларига ечим сари йўналтириб борилди ва ҳар бир мурожаат бўйича тезкорлик билан иш олиб борилиши туман ҳокими томонидан масъул ходимларга топширилди.
Мурожаатларнинг асосий қисми ички кўчаларни асфальтлаштириш, табиий газ таъминотини яхшилаш, қиш мавсумига кўмир маҳсулоти етказиб беришда амалий кўмак кўрсатиш, бир қанча жойларда шағаллаштириш ишларни ташкил этиш, ичимлик суви тармоғини яхшилаш борасидаги масалалари ўрганиб чиқилди.
Қабул жараёнлари ҳар бир маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида ана шундай тарзда ташкил этилган бўлиб, замири аҳоли учун қулай шароитлар яратишдан иборатдир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram