ҒАЛАБА МУБОРАК!
2024-11-09 17:04:21 446
Ғалаба муборак!
Хабарингиз бор, Андижон вилояти Жалақудуқ туманида спортнинг бокс тури бўйича 2009, 2010, 2011, 2012, 2013, 2014-йилларда туғилган кичик ўсмирлар ўртасида водий очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Ушбу мусобақаларда Сўх тумани ёш спортчилари ҳам фаол иштирок этиб, улардан 10 нафари совриндор бўлиб қайтишди.
Бўлиб ўтган мусобақаларда 5 нафар ё боксчимиз иккинчи ўринни эгаллашди ва яна 5 нафари мутлоқ ғолиб сифатида мусобақаларнинг ғолиблик камарини қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Туман болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов, ёш спортчиларнинг мураббийлари ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
- Бўлиб ўтган сайловлардан сўнг фарзандалримизнинг ушбу муваффақияти ўзига хос рамзий маънога эга. Туманимиз иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини кўтаришдаги интилишларимизга ушбу зафар бизга мотивация бериши табиий ҳол. Туманимиз ҳокими атрофида янада жипслашиб, Сўхнинг ривожи ва равнақига астойдил ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз. Бу муваффақиятлар бардавом бўлишини астойдил тилаб қоламиз, - деди тадбирда сўз олган Субҳонали Нишонов.
Тақдирлаш маросимидан сўнг ёш спортчилар эсдалик учун расмга ҳам тушдилар. Муваффақиятларингиз, зафарли одимларингиз ва марра сари интилишларингиз бардавом бўлсин, сўхлик ёш ва умидли, келажаги порлоқ – спортчи-боксчилар!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram