СЎХ ТУМАНИДА ҚАРЗДОРНИНГ “CHEVROLET NEXIA” АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ ХАТЛАНИБ, АУКЦИОНДА СОТИЛДИ
2024-11-08 16:11:43 573
Сўх туманида қарздорнинг “CHEVROLET NEXIA” автотранспорт воситаси
хатланиб, аукционда сотилди
Фарғона вилояти Сух туманида қарздорнинг “NEXIA”СИ хатланиб, аукционда сотиб юборилди.
Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюросининг Сўх тумани бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг қарздор М.У.А.дан “Капиталбанк” фойдасига кредит қарзини ундириш, ундирувни “NEXIA”га қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.
Қарздор ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни 15 кунлик ихтиёрий муддатда бартараф қилиши тўғрисида огоҳлантирилишига қарамасдан, қарздорликни тўлашдан бўйин товлагани сабабли гаров мулки ҳисобланган автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган тезкор қидирув ишлар натижасида машина топилиб, давлат ижрочилари томонидан хатланган ва кимошди савдоларига чиқарилган.
Бўлиб ўтган аукцион савдоларига кўра мазкур автотранспорт воситаси 82 000 000 сўмга сотиб олиниб, ғолиблик баённомасига асосан фуқаро М.И.га топширилган.
Шунингдек, кимошди савдоларидан тушган пул маблағлари ундирувчи банк ҳисобрақамларига ўтказиб берилиши таъминланди.
Ж.Г.Мирҳисенов - Бюронинг Сўх туман булими давлат ижрочиси 1-даражали юрист
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram