ЖАРАЁН
2024-11-08 15:41:34 184
Жараён
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларга муносиб даромад манбаи яратиш, тадбиркорликка йўналтириш, уларнинг иштирокида тадбиркорликнинг турли йўналишларда самарали натижга эришишга оид қилинаётган амалий ишлар ҳуддларда Республика савдо-саноат палатаси ходимлари иштирокида ўрганилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда 3-гуруҳ раҳбари - Республика савдо-саноат палатасининг масъул вакили бошлигида бу бўйича туманда ташкил этилган иш жараёнлари таҳлил қилинди. Учрашувда савдо-саноат палатаси, ижтимоий ҳимоя агентлиги туман бўлими, оила ва хотин-кизлар бўлими, бандлик бўлими, 4 та сектор ҳамда ҳудуддаги тегишли ташкилот ва идора вакиллари билан ўтказилган ўрганиш ишлари натижаси муҳокама қилиниб, ушбу йўналишдаги ишларни янада жонлантириш юзасидан топшириқлар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram