ЕТТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ. УНДА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ИШТИРОК ЭТДИ.
2024-11-07 15:12:55 183
Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Сессияда депутатлар партия гуруҳлари рўйхатга олинди, туман кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Биринчи сессия ишида вилоят ҳокимининг Сўх тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.
Сўх тумани ҳокими лавозимига номзод Сайидмусаев Сайидбаҳром Сайидбурҳонович томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастури тақдимот қилинди.
Номзод бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Депутатлар томонидан Сўх тумани ҳокими лавозимига Сайидмусаев Сайидбаҳром Сайидбурҳонович номзоди тасдиқланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram