ЖАРАЁН
2024-11-06 15:54:40 294
Жараён
Кун бўйи ёғаётган ёмғир туфайли туманимизнинг тоғолди ҳудудларида кучли бўлмасада, бироқ сув оқимлари юзага келиш ҳолатлари кузатилди. Айниқса, туманимизнинг Малбут қишлоғида ёғингарчилик туфайли шағал ўпирилиши оқибатида маҳалланинг ички кўчаларида ҳаракат қийинлашган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар туфайли мазкур ҳудудда кўчаларни шағалдан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ишга туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ишчи-ходилари ва махсус техникалари жалб этилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram