ЭЪТИРОФ
2024-11-06 15:45:48 164
Эътироф
Тошкентда “Патронаж доя – аёл саломатлиги таянчи” кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, халқаро ташкилотлар вакиллари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.
Бирламчи тиббий санитария ёрдами тизими ходимлари ўртасида ўтказилган танловда 14 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди.
Тадбирда Сўх тумани кўп тармоқли марказий поликлиника тиббий бригада дояси Нигина Ҳамробоева ҳам эътироф этилди. У “Энг яхши аёллар маслаҳат хонаси дояси” номинациясида ғолиб деб топилди.
Танлов ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Табриклаймиз!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram