ИЖТИМОИЙ АХБОРОТ
2024-11-06 15:41:38 161
Ижтимоий ахборот
Ногиронлиги бўлган шахслар учун солиқ имтиёзлари
Уруш ногиронлари, I ва II гуруҳ ногиронлари ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилинган.
Уруш ногиронлари мулк солиғидан тўлиқ озод қилинган.
I ва II гуруҳ ногиронлари 60 кв.м. доирасида мол-мулк солиғидан озод қилинган.
Болалигидан ногиронлиги бўлган ҳамда I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахсларнинг МҲТЭКМ*нинг 3 бараваригача (3 465 000) бўлган даромади ЖШОДСдан озод этилган.
Яъни ногиронлиги бўлган шахс 3 миллион 465 минг сўмгача иш ҳақи олса, бу даромадидан солиқ тўламайди. Агар маоши 4 миллион сўм бўлса, даромадининг 3 миллион 465 минг сўми учун солиқ ҳисобланмайди. Қолган сумма учун (4 миллион - 3 миллион 465 минг = 535 минг) 12 % ставкада (64 минг 200 сўм) солиқ тўлайди.
Уруш ногиронлари, шунингдек, доимий парваришни талаб этадиган болалигидан ногиронлиги бўлган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки она ҳар бир ой учун МҲТЭКМнинг 1,41 баравари миқдорида (1 628 550 сўм) ЖШОДСдан озод этилган.
* меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори = 1 155 000 сўм
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram