ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
2024-11-05 17:20:55 193
Фуқаролар қабули
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.
Унда туманда истиқомат қилувчи 27 нафар фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этишди. Мурожаатлар асосан оилага моддий ёрдам, саломатликни тиклаш учун ёрдам, иш билан таъминлаш, коммунал хизматлар сифатини яхшилаш, уй-жой масалалари билан боғлиқ бўлди.
Туман ҳокими ҳамда масалага тааллуқли мутасаддилар томонидан 17 нафар мурожаатчиларга хуқуқий маслаҳат берилди. 6 нақар фуқароларнинг муаммолари шу ернинг ўзида ижобий хал этилди. Қўшимча ўрганиш ҳамда вақт талаб этиладиган масалалар ечими бўйича тегишли ташкилот ва идораларга кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram