Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

×

 2024-11-04 16:44:40    330

PDF юклаш
Чоп этиш





Савол беринг, жавоб берамиз

 

Декретдаги ходимнинг иши қисқарса, у қандай иш жойига қайтади?


Меҳнат кодексининг 408-409-моддаларига асосан иш берувчилар қисқартиришларда ҳомиладор ва боласи 3 ёшга тўлмаган аёлларни (ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган отани) Меҳнат кодекси 161- 2-қисми 2-банди, яъни, қисқартириш билан ишдан бўшатиш мумкин эмас. Бундан ташқари МКнинг 405-моддасига асосан бола парваришлаш таътилидаги ходимнинг иш жойи сақланиши шарт.


Шу ўринда савол туғилади: декретдаги ходимнинг ишини қисқартириш мумкинми? Юқоридаги меҳнат кодексининг нормаларига асосан бу тоифадаги ходимларнинг ишини қисқартириб, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг заррача имкони йўқ (Корхона тугатилган ҳолатлари бундан мустасно).


Ходимни шу важ билан ишга қайта олмаслик қандай жавобгарликка сабаб бўлади?


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига мувофиқ мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Ўктамжон Эргашев - Сўх тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram