1-СЕКТОР ҲУДУДИДАГИ СОҲИБКОР МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ
2024-10-31 17:07:18 600
1-сектор ҳудудидаги Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилди
Республикамизда ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизимини такомиллаштириш мақсадида 2023 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 299-сонли “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда 2023 — 2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорнинг 5-иловасига мувофиқ 2024 йилда 9 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг шаҳарсозлик хужжатлари “Қишлоққурилишлойиҳа” давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқиш ишлари якунланмоқда. Қарорга асосан вилоятимизнинг Қўштепа тумани “Баландмасжид” маҳалла фуқаролар йиғини, Олтиариқ тумани “Жарқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини, Сўх тумани “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғини, Тошлоқ тумани “Юқори қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини, Бувайда тумани “Янги Қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини, Данғара тумани “Қашқар” маҳалла фуқаролар йиғини, Қува тумани “Байналминал” маҳалла фуқаролар йиғини, Учкўприк тумани “Хасанқора” маҳалла фуқаролар йиғини ва Олтиариқ тумани Қапчуғай маҳалла фуқаролар йиғинининг шаҳарсозлик ҳужжатлари тайёрланмоқда.
Сўх тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Муҳриддин Бойболаевнинг маълумотига кўра, Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини бўйича мазкур соҳа мутахассислари иштирокида лойиҳа ишлаб чиқарилди. Ишлаб чиқилган лойиҳаларни туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинига таништириш ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун амалий ишлар олиб борилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram