ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2024-10-29 15:04:22 179
Фуқаролар мурожаати доимий эътиборда
ЎЗбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда бевосита туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, ҳоким ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси мудири, корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди. Мазкур қабулда жами 22 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, электр таъминоти, бандлик, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб, 1 нафар мурожаатчига хуқуқий тушунчалар берилди. 7 нафар мурожаатчи мурожаати ижобий ҳал этилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram