Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ГАНДБОЛ БЎЙИЧА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИНГ СЕКТОРЛАР КЕСИМИДАГИ ҒОЛИБ ЖАМОАЛАРИ ЎЗАРО БЕЛЛАШДИ

×

 2024-10-10 17:48:40    670

PDF юклаш
Чоп этиш


Гандбол бўйича спорт мусобақаларининг секторлар кесимидаги ғолиб жамоалари ўзаро беллашди


Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг кубоги учун спортнинг "Гандбол" тури бўйича старт берилган мусобақаларнинг Сўх туман босқичи ўтказилди.


“Суғдиёна” спорт мажмуасида ўтказилган мазкур мусобақаларда секторлар кесимидаги ғолиб жамоалар ўзаро ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Муросасиз кечган беллашувларда ғолиб бўлган жамоалар номи аниқ бўлди.

 

Натижада биринчи ўрин "Ровон" жамоасига насиб этган бўлса, иккинчи ўринни "Қалъача" жамоаси қўлга киритди. Мусбақанинг учинчи поғонасидан "Чашма" жамоаси жой олди.

 

Ғолиб жамоалар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сўх туман бўлими бошлиғи томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар ва фахрли биринчи ўринни эгаллаган "Ровон" жамоасига мусобақанинг ҳудудий босқичида қатнашиш учун йўлланма берилди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram