Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОШ ПРОКУРОР ЎРИНБОСАРИ САЛОМ САМАДОВ РАҲБАРЛИГИДАГИ ИШЧИ ГУРУҲ СЎХ ТУМАНИДА БЎЛДИ

×

 2024-10-04 12:05:53    737

PDF юклаш
Чоп этиш


Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Сўх туманида бўлди


Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 11 сентябрь кунги видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича топшириқлар берилган.

Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда. Аҳоли билан учрашувларда уларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, ижобий ечими бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.

 Туманимизга ташриф буюрган ишчи гуруҳ аъзолари бош прокурор ўринбосари бошчилигида даставвал, Сўх туман аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида тумандаги Тул бозоридаги нарх-наволар билан танишиб, келгусида янги савдо шохобчаларини куриш ишлари буйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

 Аҳоли билан бевосита очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартаф этиш мақсадида тумани маданият ўйи биносида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Қабулда 30 нафарга яқин фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланди.

 Мазкур тадбирда мурожаатлар асосан моддий ёрдам олиш, ишга жойлашиш, қурилиш, тергов ва судга оид, шунингдек, мажбурий ижро масалаларига оид бўлди.

 Қабул давомида туманда ижтимоий дафтарларда руйхатда турган жами 10 нафар фуқароларга ўз-ўзини банд қилиш учун субсидия асосида мотокултиватор ва тикув машинаси берилди.

 Сўх туманида яшовчи, ногиронлиги бор бўлган шахслар ҳамда сурункали касалликлар билан диспансер назоратида турувчи эҳтиёжманд аҳоли учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикдан ўтган 340 нафар фуқароларнинг 18 нафарига республика, вилоят шифохоналарида даволанишлари учун йўлланма, 174 нафарига бирламчи тиббий санитария муассасаларида амбулатор даволаниши учун тавсиялар берилди.

 Шунингдек, тумандаги 55 нафар эҳтёжманд фуқароларга 25 600 минг сўмлик бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.

Туманда ташкил этилган сайлов участкаларида олиб борилаётган тайёргарлик ишлари ҳам кўздан кечирилди.

Қурилиш ишлари олиб борилаётган 6, 18 ва 21-сонли умумий ўрта таълим мактабларидаги амалий ишлар ҳам ўрганилди.

 Сўх туманидаги эҳтиёжманд аҳоли учун 21,5 тонна кўмир маҳсулотлари олиб келиниб, бепул тарқатилди.

 Туманда яшовчи яшаш уйини таъмирлашга эҳтиёжи бўлган эҳтиёжманд аҳоли учун 1 000 та шифер маҳсулотлари етказиб берилди.

 Сўх тумандаги маҳалла фуқаролар йиғнлари ҳудудларидаги 5.5 километр ички йўлларни асфальтлаштириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

 Тумандаги 27 та маҳалла фуқаролар йиғини раисларига иш фаолияти самарадорлигини янада кўтариш мақсадида  планшетлар тарқатилди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram