1 ОКТЯБРЬ – ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ ОЛДИДАН ТУМАНДАГИ БИР ҚАТОР ФАХРИЙ УСТОЗЛАР ВА БЕМОР МУАЛЛИМЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
2024-10-01 15:33:00 891
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан тумандаги бир қатор фахрий устозлар ва бемор муаллимлар ҳолидан хабар олинди
Туманимизда ҳам таълим тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, келажак авлодни таълим ва тарбиясига муносиб ҳисса қўшган фахрийлар кўпчиликни ташкил қилади.
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан олдидан туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ва туман прокурори Садирали Мирзокаримовлар иштирокида соҳада фидокорона меҳнат қилиб, нафақага чиққан фахрий ўқитувчилар ҳолидан хабар олинди. Устозларга туман ҳокимлигининг байрам табриги ва совғалари етказилди.
Мана шундай фахрийларнинг бой тажрибаси бугун ёш педагогларнинг фаолиятини самарали ташкил этишда таълим ва тарбия жараёнларини сифати ва самарадорлигини оширишда ҳамиша зарур.
Рағбат ва йўқловдан мамнун эканликларини изҳор қилган устозлар, соҳа ишига ривож тилаб, юртимизда фахрийларга кўрсатилаётган эътибор учун Давлатимиз раҳбарини дуо қилдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
]
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram