БУГУН ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ КУНИ
2024-09-26 17:16:34 93
Бугун Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни
Тарихдан маълумки ҳар бир давлатнинг хавфсизлигини таъминлашда махсус хизматларнинг ўрни ва роли ҳамиша беқиёс бўлган.
Хусусан, давлат сарҳадларини қўриқлашдан тортиб, мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик, жамият осойишталигини таъминлаш ёки ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳар замон ва ҳар маконда махсус хизматларнинг устувор вазифаси ҳисобланган.
Бугун дунёда кечаётган мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистон Республикасини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишда, халқаро муносабатларда унинг миллий манфаатларини қўллаб-қувватлашда Давлат хавфсизлик хизматининг муносиб ҳиссаси бор.
Сўх тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини бугунги касб байрами билан самимий қутлайди.
Давлатимизнинг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, бошқа давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишдек шарафли ва масъулиятли фаолиятларида уларга куч-қувват ва муваффақиятлар тилаймиз.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram