“ИНСОН” ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗЛАРИНИНГ МАҚСАДИ ИЖТИМОИЙ ХИМОЯГА МУХТОЖ АҲОЛИ ҚАТЛАМИГА МАҲАЛЛА ДАРАЖАСИДА КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ ВА ЁРДАМ КЎРСАТИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШДАН ИБОРАТ
2024-09-23 17:36:39 145
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг мақсади ижтимоий химояга мухтож аҳоли қатламига маҳалла даражасида комплекс ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни йўлга қўйишдан иборат
Улар оғир аҳволга тушиб қолган ёки тушиб қолиш хавфи бўлган шахслар ва оилаларга индивидуал ёндашув асосида маҳалла даражасида комплекс ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшайдиган ёки ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйда парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлаш реабилитация ҳамда санатор соғломлаштириш хизматларини кўрсатиш тизимини ташкил этади.
Айни ушбу йўналишда мазкур тизим ходимлари томонидан туманимизда ҳам арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Инсон манфаатини барча нарсадан устун биладиган мазкур тизим ходимлари иштирокида туманимизда кўп амлий ишлар қилиниши режалаштирилган.
Айниқса, ижтимоий реестр рўйихатига киритилган фуқароларни яшаш шароитларини ўрганиш ва уларга амалий ва моддий кўмак кўрсатиш бўйича яхлит тизим ишлаб чиқилган. Сўх туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Сайидали Темиралиев томонидан бугун Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида яшайдиган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда камтаъминланган оилаларни ҳолидан хабар олинди ва уларнинг муаммолари ўрагнилиб, амалий кўмак кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram