ТУМАН ҲОКИМИ ВА ТУМАН ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ИШТИРОКИДА МАҲАЛЛАДА АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-09-21 18:03:21 148
Туман ҳокими ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи иштирокида маҳаллада аҳоли билан учрашув ташкил этилди
Бугун туманимизнинг 1-сектори ҳудудида жойлашган Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида туман сектор раҳбарларининг маҳалла аҳли билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ҳам иштирок этди.
Учрашувда иштирок этган маҳалла аҳли – нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирокида маҳаллада жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ишлар муҳокама этилди ва жорий йилнинг 8 ойи давомида маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг ўтган йилга нисбатан кўрсатгич ва динамикаси таҳлил қилинди.
Шунингдек, маҳаллада маҳалла еттилиги томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаши, ёшлар ва хотин-қизлар масалаларида олиб борилаётган ишлари, ҳудудда камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир амалга оширилаётган ишлар, аҳолига Республикамизда бўлаётган ва туманда, айниқса, маҳаллада бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида олиб борилаётган тарғибот ишлари ҳам муҳокама ва таҳлил қилинди.
Учрашув давомида аҳоли хонадонларига қуёш панеллари ўрнатиш афзалликлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Учрашувда иштирок этган фуқаролар ўз муаммо ва камчиликлари хусусида туман ҳокимига мурожаат этдилар ва мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши назоратга олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram