2025 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН 350 ГЕКТАР ЕР МАЙДОНИГА ҒАЛЛА ЭКИЛАДИ
2024-09-21 17:34:43 119
2025 йил ҳосили учун 350 гектар ер майдонига ғалла экилади
Туманимизда 2025 йил ҳосили учун ҳозирлик кўраётган миришкорларимиз далаларда қолган охирги зироатларни етиштириб олишаётир. Туманимизда айни кунда картошка йиғим-терими охирлаб бормоқда ва сўхлик бободеҳқонлар катта умид ва яхши ниятлар билан ризқ-рўзимиз бўлган ғалла экиш ишларида ҳам фаоллик қилишмоқда.
Сўх тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Муслимбек Малонбековнинг сўзларига кўра, тумандаги 535 гектар картошка майдонларидан 10 500 тонна картошка маҳсулоти етиштирилиши режалаштирилган бўлиб, сўхлик миришкорлар зиммаларидаги режани ортиғи билан бажаришга имкониятлари жуда катта.
Бободеҳқонларимиз бу йили 350 гектар ер майдонига ғалла экиш режасини олганлар. Экилган ғалладона майдонлари аллақачон суғориш палласига кирган, ғалланинг экиш ҳамда парваришлаш жараёнларини соҳа мутасаддилари ўз назоратига олишган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram