Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КИБЕРЖИНОЯТЧИ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАДИ

×

 2024-09-18 16:16:02    125

PDF юклаш
Чоп этиш


Кибержиноятчи жазосиз қолмади

 

Вояга етмаган М.Ҳ. (исм-фамиялар ўзгартирилган) ўзганинг мулкини ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил июнь ойи ўрталарида “Telegramm” ижтимоий тармоғидаги фуқаро Н.Қ. томонидан ташкил этилган “ZAKAS PARFUMERIYA” номли гуруҳга кириб, унинг ишончига кириш мақсадида, сотиш учун интернет тармоғига жойланган парфюмерия маҳсулотларини сотиб олиш мақсадида буюртма бериб, сотиб олмоқчи бўлган маҳсулотларининг пулини Н.Қ.нинг банк пластик картасига ўтказиб беришини айтиб, алдаб, унинг банк пластик картаси маълумотларини ҳамда хавфсизлик кодини қўлга киритиб, 2024 йил 20 июнь куни телефон аппаратидаги “Alif mobile” иловаси ёрдамида Н.Қ.нинг банк картасидаги 1.444.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини танишларининг пластик картасига ўтказдириб олишга эришиб, пулларни жиноий йўл билан қўлга киритилганлигини уларга айтмасдан, нақдлаштириб олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Суд, жиноят иши ҳолатларини синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларнинг ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳолаб, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, вояга етмаганлигини, жабрланувчига нисбатан етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганини инобатга олиб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқлигини эътироф этиб, вояга етмаган М.Ҳ.га нисбатан қонун доирасида жарима жазоси тайинлади.

 

М.Сидиқов - Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг судьяси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram