ҚИЗИЛҚИЁҚ МАҲАЛЛАСИДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ ВА ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИШ УЧУН САЛКАМ 600 МИЛЛИОН СЎМ МАБЛАҒ ЙЎНАЛТИРИЛГАН
2024-09-18 16:07:52 118
Қизилқиёқ маҳалласида электр тармоқларини таъмирлаш ва янги трансформатор ўрнатиш учун салкам 600 миллион сўм маблағ йўналтирилган
Айтиш лозимки, давлатимиз раҳбари ва Республика ҳукуматининг алоҳида эътибори туфайли туманимизда кенг кўламли қурилиш-тамирлаш, реконструкция ва модернизация қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Мазкур ишларнинг амалга оширилиши натижасида аҳолини қийнаётган кўп муаммоларга албатта, ечим топилади.
Айни кунда 3-сектор ҳудудидаги Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини электр энергиясига бўлган талабини қондириш ва соҳадаги муаммоларни бартараф этишга доир амалий ишлар қилинмоқда.
“Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3,2 километр электр тармоқларни таъмирлаш ва 1 дона ТП-160 ўрнатиш” лойиҳсига 556 миллион сўм ажратилган бўлиб, мазкур ишлар туман электр тармоқлари корхонаси ишчи ва ходимлари томонидан ижрога йўналтирилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram