СЕЛ ЙЎЛИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ИШЛАРИГА 3 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ ЙЎНАЛТИРИЛГАН
2024-09-18 16:04:46 117
Сел йўлини реконструкция қилиш ишларига 3 миллиард сўм маблағ йўналтирилган
Баҳор ва ёз фаслларида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, сув тошқинлари ва юзага келиши эҳтимоли юқори бўлган сел оқимлари оқибатларини олдини олиш мақсадида туманимизнинг тоғолди ҳудудларида мавжуд сел йўлларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш олиб бориляпти.
Президентимизнинг 2023 йил 25 декабрь куни қабул қилган 404-сонли қарори асосида бугун туманимизнинг Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида амалий ишлар қилинмоқда. Инвестицион дастур доирасида “Сўх тумани “Хушёр” асосий сел йўлини ПК18+75 дан ПК29+75 гача қисмини реконструкция қилиш” лойиҳасини амалга ошириш учун 3 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram