Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

×

 2024-09-16 17:10:09    159

PDF юклаш
Чоп этиш


Диққат, эълон!


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ""Ёнғин хавфсизлиги аълочиси" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2023-йил 24-ноябрдаги 620-сон қарорига асосан ёнғин 2024-йил октабр–декабрь ойларида танлов ўтказилади.


Танлов ёнғин чиқиш хавфи бўйича 1-гуруҳга мансуб объектларга эга республикадаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилади;

танловда иштирок этиш учун аризалар "tanlov-fvv.uz" домени ёрдамида "One ID" орқали танлов платформасида рўйхатдан ўтиш лозим;

танловда иштирок этиш бепул;

тадбиркорлик субъектига қарашли объектда сўнгги 12 ой давомида ёнғин содир бўлган бўлса, ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишини бартараф этиш тўғрисида давлат ёнин назорати органининг ёзма кўрсатмаси ёхуд обект ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулосаси берилган бўлса танловда иштирок этиш учун аризаси қабул қилинмайди;

танловда ғолиб деб топилган номзод 100 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши ҳамда унинг фаолияти танлов натижалари расмий эълон қилинган кунидан кейинги икки йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширилмайди.


Танловда иштирок этиш учун аризалар ва танлов материаллари аризалари "tanlov-fvv.uz" домени ёрдамида "One ID" орқали 2024-йил 10-сентябрдан 30-сентябр кунига қадар қабул қилинади.


Ташкилий кумита




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram