Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2024-09-16 17:08:53    162

PDF юклаш
Чоп этиш


Долзарб масалалар муҳокама қилинди

 

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, молия-иқтисодиёт, ижтимоий тизим, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаси вакиллари иштирок этишди.

 

Очиқ мулоқотда ўтган ҳафта давомида туман ҳокими томонидан берилган кўрсатма ва топшириқлар ижроси ҳолати таҳлил этилди. Тадбир давомида туман ҳокими томонидан мутасаддиларга тумандаги ташкил этилган сайлов участкаларида сайловларга тайёргарлик кўриш, аҳоли бандлигини таъминлаш - ҳудудларда Сайҳунобод, Зарбдор, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари асосида ишларни тизимли ташкил этиш, ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиш ва боғларни хатловдан ўтказиш ҳолатлари бўйича ишларни ташкил этиш, 2025 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларининг аҳволини ўрганиш ва белгиланган мудаттларда буғдой экиш ишларини охирига етказиш, қиш мавсумига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш кўрсатгичларини янада яхшилаш, раҳбарлар томонидан қуёш панеллари ўрнатишни жадаллаштириш, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган ичимлик суви таъминоти муаммоларини бартараф этишга доир қатъий кўрсатмалар берилди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram