БИЛАСИЗМИ?
2024-09-16 16:58:15 122
Биласизми?
Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёзувида хато бўлса такрор олинадими?
Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёзувида хато бўлса такрор олинадими?
Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
- Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни 15-моддаси асосида тарихий ва миллий анъаналарга риоя қилиш мақсадида фамилияси, исми, отасининг исмини ёздириш истаги бўлганда;
- оталик белгиланганда;
- фарзандликка олинганда;
- ота-онанинг ўзаро келишувига кўра (шунингдек ота-она никоҳдан ажратилганда) ёки ҳоким қарорига кўра вояга етмаган боланинг фамилияси ўзгартирилганда;
- миллати ўзгартирилганда;
- никоҳда турмаган она томонидан боланинг отаси ҳақидаги маълумотларни ўзгартириш ҳақида ариза берилганда (бола 16 ёшга етгунга қадар);
- суд қарори билан оталикни белгилаш ҳақиқий эмас деб топилганда, ота ҳақидаги маълумотлар бекор қилинганда ёки фарзандликка олиш бекор қилинганда;
- ота-онасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгартирилиши муносабати билан вояга етмаган боланинг фамилияси ва отасининг исми ўзгартирилганда;
- далолатнома ёзувларида имловий хато ва ноаниқликлар бўлганда, шунингдек туғилган вақти, жойи ва отасининг исми ҳақидаги ёзув мавжуд бўлмаганда;
- 16 ёшга тўлмаган боланинг исми ва фамилияси ўзгартирилганда, агар исми ва фамилияси ота-онасининг хоҳиши ҳисобга олинмаган ҳолда берилган бўлса;
- агар далолатнома ёзувида исми қисқартириб ёки эркалатиш шаклида ёзилган бўлса;
- жинси ўзгартирилганда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram