Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БУГУНДАН ҲУШЁР МАҲАЛЛАСИДА ЯНА БИТТА ЯНГИ ТИББИЁТ ПУНКТИ ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИГАН БЎЛДИ

×

 2024-09-14 15:12:47    182

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугундан Ҳушёр маҳалласида яна битта янги тиббиёт пункти фаолият юритадиган бўлди

 

Республикамизда аҳоли саломатлигини сақлаш, фуқаролар соғлиғини тизимли ҳимоялаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бундай ислоҳотлар самарасидан энг чекка ҳудудлардаги аҳоли ҳам баҳраманд бўлишаётир.

 

Президентимизнинг 2022 йил 25 апрель куни қабул қилинган “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 215-сонли қарори асосида бугун туманимизнинг Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди.

 

Тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қосимжон Раҳимбердиев, Ҳушёр маҳалласида яшовчи фуқаролар, нуронийлар ва ёшлар иштирок этдилар.

 

Ҳушёр маҳалласи туманда ҳудуд жиҳатдан йирик фуқаролар йиғини ҳисобланади. Аҳоли талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда ташкил этилган мазкур янги тиббиёт пунктида 6 нафар тиббиёт ходими – 1 нафар врач, 1 нафар аёллар шифокори, 1 нафар амалиётчи ҳамшира ва 3 нафар патронаж ҳамшираси фаолият олиб боради.

 

Мазкур тиббиёт маскани 3 000 нафар аҳолига ҳизмат кўрсатади. Кундузги табобат жараёнидан бир вақтда 7 нафар фуқаро баҳраманд бўлиши мумкин.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram