СЕКТОРЛАР РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2024-09-14 15:09:56 144
Секторлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди
Зангат маҳалла фуқаролар йиғинидаги 25-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари иштирокида аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда маҳалла фуқаролари иштирок этдилар.
Қабулда асосан фуқаролар томонидан маҳаладаги ичимлик ва суғориш суви таъминотидаги муаммолар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20-сонли қарори ижросида бўлаётган сусткашликлар, ички кўчаларга асфальт ёки бетон қопламаси ётқизиш, мактабдаги иситиш тизимидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантиришга доир амалий кўмак кўрсатиш, иш жойи билан таъминлаш, маҳалладаги боғларнинг аҳволини яхшилаш масалаларида муаммолар баён этилди.
Билдирилган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ва мурожаатчиларга ижобий жавоб беришга доир барча тизим ва бўлимлар мутасаддиларига қатъий топшириқлар берилди. Вилоят ва республика доирасида бажариладиган муаммоларни керакли тизимларга етказиш учун амалий ишлар қилиниши таъкиданди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram