ДАЪВОГАР ИККИ НАФАР ФАРЗАНДИ БИЛАН УЙИГА КИРИТИЛДИ
2024-09-12 14:47:24 381
Даъвогар икки нафар фарзанди билан уйига киритилди
Бюронинг Сўх туман бўлими иш юритувидаги ФИБ Сўх туман судининг 27.07.2024 йилдаги қарорига асосан ундирувчи М.А.ни унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан Сўх тумани, Себзор маҳалласидаги уйига киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздорга ихтиёрий муддат берилган эди.
Лекин, қарздор томонидан ихтиёрий муддат ичида суд қарори ижроси таъминланмагач, бюронинг Сўх туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида даъвогар М.А.ни икки нафар фарзанди билан ижро ҳужжатида кўрсатилган уйга киритиб қўйилиши таъминланди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Мажбурий ижро Бюроси Сўх туман бўлими
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram