Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 95-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-09-12 14:44:15    372

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман Кенгашининг навбатдаги 95-сессияси бўлиб ўтди

 

Бугун Сўх тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 95-сессияси бўлиб ўтди.

 

Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Сессияга муҳокама учун қўйидаги масалалар қўйилди:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2024 йил 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишнинг 34-сонли баённинг 6-бандига асосан “Фарғона вилояти ҳокимлиги, шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда жорий йил якуни билан асосий капиталда 2,1 млрд доллар инвестиция жалб қилиш, 400 минг аҳоли бандлигини таъминлаш, 80 минг оилани камбағалликдан чиқариш бўйича берилган топшириқ ижроси ва белгиланган режани тасдиқлаш тўғрисида.   

 

2. Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2024 йил 15-августдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш тўғрисида”ги № 24-сонли қарори ҳақида.

 

3. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан депутатларни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга оид масалани кўриб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида.

(Асос: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2024 йил 2-августдаги № КҚ-791-IV-сонли қарори). 

 

4. Туман маҳаллий бюджетининг 2-чорак ижроси ҳисоботи, маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларнинг 2024-йил 8-ойи давомида бюджет параметрларини ўзгартириш бўйича:

- туман маҳаллий бюжетининг 2-чорак шаклланган қўшимча маблағларини сарфланиш йўналишлари.

- “Ташаббусли бюджет” жараёни лойиҳаларини тасдиқлаш тўғрисида.

 

5. Олий Мажлис Сенатининг аграр сув хўжалиги масалалари қумитаси ҳамда Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг 2024 йил 29-майдаги 2348/03-сонли қўшма қарорига асосан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга ўз вақтида ва сифатли божхона хизматларини кўрсатиш, аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун ер ажратиш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

 

Сессияда ҳар бир масала юзасидан тегишли мутасаддилар томонидан ахборот ва маълумотлар етказилиб, кўрилган барча масалаларга оид тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram